Grantlar
2

GREEN CARD LOTAREYASI

Green Card haqida qisqacha

Америкада яшашимни биладиган таниш-нотанишлар сўраб қолишади: “Грин карта” ютса, уй-жой топиб беришадими? Ишга жойлаб қўядими? Билетизни оберадими?”… Уйланмаган бўлсангиз тўйизни ҳам қилиб беришади, деб жавоб берворай, дейсан-у, чин дилдан қизиқиб сўраётганини ўйлаб, ҳаммасини босиқлик билан тушунтирасан: “Грин кард” ютсанг – “грин кард” беради. Тамом. Яшил картача. Бу хужжат АҚШда қонуний яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Бўлди.

Хужжат эса муваффақиятнинг ва айниқса, бахтнинг калити бўлолмайди. У ҳар қанақа хужжат бўлса ҳам. “Грин кард” ҳаёт даражангизни яхшилаш учун йўл очадими? Ҳар доим ҳам эмас. Ҳамма учун ҳам эмас. Тушунтираман.

Мен Ўзбекистонда бир инсонга керакли ҳамма нарсага эга эдим.

Оилам, дўстларим, уйим, яхши кўрган, ҳар доим ишлашни хоҳлаганим соҳадаги ишим. Уйимдан ишхонамгача пиёда борсам наушникда учта қўшиқни тинглаб, тўртинчисини ярмига келганда етиб бориб қўярдим. Шу масофага ҳам баъзида машинада борардим. Тушликка ҳам уйга чиқиб, ҳатто бироз мизғиб олишга ҳам улгурардим. Комфорт зона, деганда нима тушунилса, ҳаммаси бор эди.

Шунақа вазиятда сиз ҳеч кимни, сизни ҳеч ким танимайдиган жойга, ҳаммасини нолдан, бошидан бошлашни бўйнингизга олиб, кета олармидингиз? Аввал яшаган жойингиздаги иш тажрибангиз, олган дипломингиз, маълумотингиз мутлақо аҳамиятсиз бўлган юртга-я? Бир ўзингиз бўлсангиз, майли. Турмуш ўртоғингиз ва бир ёшли фарзанд биланчи? У ерда ярим ойдан ортиғига етмайдиган маблағ биланчи, масалан? Маълум муддатда қайтаришга келишилган қарз ҳам бўлсачи бўйнингизда? Шу масъулиятларни ҳам бўйнингизга олиб, шу вақтгача эришилган ҳамма нарсадан воз кечиб, кета олармидингиз? Рости!?

Мен эса иккиланиб ҳам ўтирмадим, деярли.

Инсон айнан комфорт зонасида ўсишдан тўхтайди. Ҳаммаси рисоладагидек бўлиб турганда, яхшироқ бўлишга интилмайди. Табиий равишда. Мен эса потенциалим ва имкониятларим ўша иш столим билан чегараланмаслигига ишонардим. Ёки ишонгим келарди. Буни исботлашнинг ягона йўли ўша комфорт зонадан чиқиш эди. “Грин кард” мана шунга имкон берганди.

Менинг Америкадаги биринчи ишим – италянча пиццерия “доставка”сида бўлган.

Етиб келганимнинг тўртинчи куни жойлашганман. Ҳали хужжатлар етиб келмаган (грин кард одатда 15 – 40 кун орасида келади), бирор ташкилотга топшириш имкони йўқ ҳали, лекин ишлаш керак. Оила бор. Аренда бор. Захира йўқ. Ўзбекистон “права”си билан асосан иммигрантлар ишлайдиган пицахонага ишга жойлашиб, одамлар уйлари, офислар, меҳмонхоналарга пицца етказиб бера бошладим. Ваҳолангки бир ҳафта илгари Ўзбекистон футболидаги бош ташкилот ҳодими эдим. Ижтимоий мавқеда фарқ катта эди. Лекин бунга тайёр бўлмаганимда, бу томонларга келмаган бўлардим.

Америкада пицца ҳаддан ташқари машхур. Ҳар қадамда пиццериялар ва ҳаммаси кунига бир неча юзлаб, баъзан мингга яқин пицца сотади. Пицца шу қадар машхурлигидан мен ўзимча бутун америкаликларни икки тоифага бўлардим: Пиццахўралар ва уларга пицца етказиб бериш учун ишлайдиганлар.

Бир йил ўтди. Икки бор иш алмаштирдим. Иккинчи тоифадан биринчилар сафига ўтдим. Ҳозир ўзим ишлаган ресторандан офисимга пицца буюртириб тураман. Ишга бориб келадиган уловим ҳам, турар жойим ҳам, умуман, керакли ҳамма нарсам бор бу ерда ҳам. Шукр. Лекин буларни менга “Грин кард” бермади. Аввало, Яратган берган ризқ. Шунингдек, ҳар куни кечагидан яхшироқ, кучлироқ, ақиллироқ бўлишга ҳаракат қилганим, шунга мажбур бўлганим натижаси бу. Ҳа, айнан яхшироқ бўлишга мажбурлик! Шахс сифатида ўсиш табиий, ҳаётий талаб бўлиши! Бу катта нарса.

Бу комфорт зонадан кечишнинг, таваккалчиликнинг энг улуғ инъоми. “Грин кард” бу – чақириқ. “Грин кард” – имкон. Лекин муваффақият калити эмас. Уни муваффақиятга айлантирадиган – сиз! Бахт – сиз!

Grantlar
2
AQSh elchixonasi xodimi: “Viza uchun bo’ladigan suhbatdanbiz nima kutamiz?”

Yaqinda tanishlarimdan biri talaba vizasi uchun AQSh elchixonasida bo’ladigan suhbat haqida maslahat so’rab qoldi. Hujjatlari joyida bo’lsa, AQShda o’qishva yashash uchun lozim bo’lgan mablag’ni ko’rsata olsa, vizani muammosiz oladi, deb umumiy javob berdim. Bu narsani deyarli hamma yaxshibiladi. Ammo shunday holatlar hambo’ladiki, ba’zilar, hatto hujjatlari joyida bo’lishiga va o’qish uchun …

Bakalavr
Emory universiteti

Universitet haqida Emory universiteti Amerika Qo’shma Shtatlarining Jorjiya shtati va Atlanta shahrida joulashgan Xususiy Tadqiqot universitetlaridan hisoblanadi. Universitetga 1836-yilda Oksford, Jorjiyada asos solingan John Emory tomonidan. Dastlab Universitet Emory kolleji tarzida yuritilgan . 1915-yilda Universitet o’zining hozirgi joylashgan joyiga ko’chdi (Druid hills) va Emory universiteti Nomi berildi. Universitet talabalari haqida …

Grantlar
Gamburg universiteti grant dasturi

Gamburg universiteti Shimoliy Germaniyaning eng yirik tadqiqot va ta’lim muassasasi hisoblanadi. Bu juda ko’p turli xil fikr, madaniy taraqqiyot va manfaatlar bilan jonli jamoatni qo’llab-quvvatlaydigan eng keng universitetlardan biri. Nima uchun Gamburg universitetida? Ushbu universitetda tahsil olayotganda, nomzodlar malakali firmalarda ishtirok etishlari, soha mutaxassislari bilan uchrashishlari va karyera bazasida qisman …

SOCIALICON