Xorijda talim olish sirlari

Assalom Alaykum hurmatli guruximiz obunachilari bugun sizga xorijda ta’lim olishning afzalliklari haqida ozroq ma’lumot beramiz va barcha o’ziga tegishli bo’lgan ma’lumotlarga ega bo’ladi.
Хорижда таълим олишнинг афзалликлари

________________________________

Хорижда таълим олиш тўғрисида бош қотираяпсизми? Унда биринчи навбатда, қайси мамлакатга боришни, умрингизнинг фаол 3-4 йилини ўтказиш учун қайер мақъуллигини аниқлаб олишингиз лозим. Танлаш имконияти жуда кенг, бу Сизнинг шахсий истакларингиз ва кейинги истиқбол мақсадларингизга боғлиқ. Эътиборга барча омилларни олиш лозим – тил, об-хаво, климат, маданият ва қадриятлар, урф-одатлар ва хоказо. Агар ушбу турфахиллик ва кўпқирралилик Сизни жиддий ўйга солмаса, унда хорижий талабалар кўпроқ ташриф буюрадиган хорижий давлатлар рейтингига мурожаат қилишингиз тавсия қилинади. Ретингда биринчи давлат сифатида АҚШ, ундан кейинги ўринларда Буюк Британия, Ирландия, Австралия, Янги Зеландия. Савол тўғилади нима учун айнан ушбу мамлакатлар?

АҚШ – олий таълим соҳасида етакчи мамлакат ҳисобланади, энг нуфузли университетларнинг 75% мазкур давлатда жойлашган, хорижий талабалар мамлакат иқтисодиётига 13 млрд. АҚШ долл.дан кўпроқ маблағ олиб киргизишади. Буюк Британияга давлатнинг анъанавий ва сифатли таълим тизими тимсоли бириктирилган. Ирландия да эса олий таълим — давлат бойлигининг ажралмас қисми сифатида қаралади. Австралия ва Янги Зеландия келгусида имиграцион истиқболларни таклиф қилган холда, ушбу мамлакатларда таълим олиш нархлари Европа ва Америка давлатларига нисбатан арзонроқ ва таълим бериш сифати юқорироқ. Шунингдек, биз ушбу рўйхатга Италияни (дизайн соҳасида ўқитиш бўйича тенгсиз) ва Швейцарияни (меҳмонхона хизмати бўйича юқори даражада таълим берилади) киритишимиз мумкин.

Хорижда таълим олиш. Нима афзаллиги бор?

Кўпгина давлатларда олий таълим тизими ўзига хослиги билан ажралиб туради (мисол учун Австралии қайта имтихон топшириш таъқиқланган). Бироқ мазкур соҳанинг кўп тармоқлилигидан келиб чиқиб, маълум ўхшаш базавий тамойилларга тўхталишимиз мумкин.

Инглиз – саксон модели (Буюк Британияда ташкил топиб, бошқа инглиззабон давлатларга ўтказилган) олий таълимнинг уч босқичли тизимини таклиф қилади: бакалавр (ўртача 3-4 йил) — магистр (1 йил) — фанлар доктори (3-4 йил). Бундан ташқари, бакалавр даражаси ҳам бўлиб, ушбу даражани олиш учун амалий иш стажи ҳам зарур бўлади, бу эса ўқиш муддати ошиб боради. Булажак дизайнерларга, масалан, авваламбор тайёрлов курсларини ўташлари, ундан кейингина асосий, уч йиллик таълимни ўташлари лозим. Тиббиёт, тиш даволаш ва архитектура соҳаларида даража олиш учун 7 йил таълим олиш лозим бўлади. Магистратура ва МВА дастури давомийлиги-1-2 йилни ташкил қилади.

ТАРТИБГА КЎРА, ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЮРТЛАРИГА ТАЛАБАЛАР 18 ЁШДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ БИТИРГАНДАН СУНГ ЁШЛАР МАЗКУР УНИВЕРСИТЕТЛАР, КОЛЛЕДЖЛАР ВА ЙИРИК ТИЛ ЎҚИТИШ МАКТАБЛАРИ ҚОШИДАГИ МАХСУС ТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИДА (FOUNDATION) ТАЪЛИМНИ ДАВОМ ЭТТИРИШЛАРИ ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ.

Бакалавриат дастури бўйича ўқишга кириш учун A-level британ имтихонларини топшириш ёки International Baccalaureate европа дастури бўйича таълим курсини муваффақиятли якунлаш зарур бўлади. Хорижий талабалар учун Foundation дастури ташкил этилган. Умуман олганда, хорижий таълим муассасалардаги таълим тизими талабанинг қизиқишларини ва амалий ёндашиш имконини бериб, келгуисда турли тармқоларда амалиёт ўташга, муассасада тизимли тартиб-интизом ўрнатилишига асос бўлади.

Мазкур тизим талабалар орасида мустақил ишлаш, фан ва предметларни кенг муҳокама қилишга қаратилган. Имтихонлар, одатий холда ёзма тарзда топширилади. Инглиз – саксон модели усто-шогирд анъаналарига асосланган: ҳар бир талабага алоҳида тьютор (педагог) бириктирилган бўлиб, улар томонидан талабаларга ўқув материалларини пухта эгаллашга индивидуал ёрдам кўрсатилади.

ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАЛАБАЛАР ОРАСИДА МУСТАҚИЛ ИШЛАШ, ФАН ВА ПРЕДМЕТЛАРНИ КЕНГ МУҲОКАМА ҚИЛИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ.

GEEK STUDY ABUTURIENTLAR MAKTABI, [09.02.18 11:35]
Ўқишга кириш ҳусусиятлари
Хорижда таълим олиш истаги бўлганларга талаблар, кўп холатларда эса қатъий талаблар қўйилади. Абитуриент академик ва тил
тестларини (TOEFL, IELTS, SAT, GRE, GMAT ва бошқалар) пухта эгаллаган бўлишлари, ҳужжатлар конкурсидан, айрим ҳолларда суҳбатдан ўтишлари лозим.
Олий ўқув юртларида қабул 18 ёшдан амалга оширилади. Умумтаълим мактабларини битирган ёшлар университетлар, ҳамда университетлар билан ҳамкорлик шартномалари мавжуд бўлган махсус коллежлар ва йирик тил ўргатиш мактаблари негизида ташкил этилган “Foundation” махсус тайёрлаш курсларини ўташлари лозим. Тайёргарлик курслари ўз ичига академик интизом тизимини олиб, тайёргарлик курсларига қабул танлаб олинган истиқболдаги мутахассисликдан келиб чиқиб амалга оширилади, масалан хорижий тилларни ўрганиш (лексика ва лексикологияни қамраб олган ҳолда) ва ўқув амалиётлари (маълумот ва ахборотларни йиғиш, эссе ёзиш ва бошқалар).

Хорижда таълим олиш нархлари
Хорижда таълим олиш нархлари Сиз танлаган таълим дастуридан ва яшашдан келиб чиқиб, кескин фарқ қилади (одатда назарий дастурлар лаборатория ва амалий дастурлардан кўра арзонроқ). Шу билан бирга таълим муассасаси моддий техник базасини сақлаш ва ривожлантириш учун тўланадиган ҳар йиллик талабалик бадаллари, транспорт учун чипта, кирхона хизматлари, телефондан ва китоблардан фойдаланганлик, ўқув қуроллари ва жиҳозлари хариди учун тўловлар ҳам талаба учун харажат ҳисобланади.
Бугунги кунда (UNESСO маълумотларига кўра) хорижий давлатлардан талаблар ташрифи энг кўп кузатилган 5 та давлат юқори рейтингда :

32% — АҚШ
12% — Буюк Британия
11% — Германия
10% — Франция
7% — Австралия

Мутахассисликлар кесимида таҳлил қилинганда (The Times маълумотларига кўра) 5 та йўналиш бўйича хорижий талабалар қизиқиши Юқори:

Дизайн
Тиббиёт
Ҳуқуқшунослик
Психология
Менеджмент

Бажараётган ишларингиздан қониқишга олиб келувчи 10 та омил:

• ўз тақдирингизни назорат қилиш
• қўл/мия имкониятларидан фойдаланиш
• ижодкорлик
• жамият ривожи учун ҳисса қушиш ва ўзгаларга кўмаклашиш
• яхши ишбилармонлик муҳити/хамкасблар давраси
• муносиб иш ҳақи
• ҳурмат
• карьера ўсиши
• тан ола билиш
• шахсий хаёт ва иш мутаносиблиги

Бажараётган ишларингиздан қониқишда муҳим ўрин тутадиган 10 та омил:
• пул
• мақом
• мансаб мажбуриятларини келтира билиш
• таниқлилик
• замонавий корпоратив автоулов
• иш столининг ҳажми
• замонавий ишхона офиси
• кафолатли автотураргоҳ
• ошхонада сифатли овқатланиш
• кўп харажатли (қиммат) хизмат сафарлари

Unisite.uz

Grantlar
Maqsad (motivatsiya video)

Shaha Dolimov tomonidan tayyorlangan Motivatsiya beruvchi video rolg. Energiyangizni yuqori darajada ko’taring.

Grantlar
Как стать специальностом в Авиации (Пилотом Диспетчером) Врачом Экономистом и по другим направлениям

🏢Осуществляй Свои Мечты⏳ ✈️Авиационные вузы🚁 📘Российской Федерации и Соединённых Штатов Америки. 1. Санкт-Петербургский Государственный Университет Гражданской Авиации; 2. Бугурусланское летное училище ГА (колледж) – филиал ФГБОУ ВО “Санкт-Петербургский Государственный Университет ГА”; 3. Московский Государственный Технический Университет Гражданской Авиации; 4. Егорьевский авиационный Технический колледж имени В.П. Чкалова – филиал МГТУ ГА; …

Grantlar
Green Card natijalarini bilish

AQShga doimiy yashash uchun kelish imkoniyatini beruvchi “Turli millat vakillari uchun immigratsiya vizalari – DV” (Green Card) dasturiga hujjat topshirganlar natijani bilishlari mumkin. Buning uchun maxsus sayt ochiq. Ariza topshirilgan paytda berilgan kodni kiritish kerak. Davlat departamenti g’oliblarga hech qanday xabar yoki maktub jo’natmaydi. Sayt natijani bilishning yagona yo’lidir.Agar natija …

SOCIALICON